Қўқон шаҳрида савдо комплексида қаровсиз турган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди
Қўқон шаҳри. 29 ноябрь куни М.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 27 ноябрь куни номаълум шахс Навбаҳор кўчасида жойлашган савдо комплексида матолар сотиш жойида қаровсиз қолдирилган нарҳи 2.500.000 сўмлик “Ред Ми-9” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати