Қўқон шаҳрида “Matiz” автомашинадан “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси топилди
Қўқон шаҳар.2022 йилнинг 05 август куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Ғишткўприк маҳалла ҳудудидаги коллеж олида турган “Matiz” русумли автомашинасида тушган Р.М.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати