30 Ноябр 2022 йил 578

Қўқон шаҳрида гиёҳвандлик моддасини сақлаган вояга етмаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.17 ноябрь куни Фарғона вилояти ИИБ 2-минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари хизмат олиб бориш давомида, А.Т.Ҳуқандий мавзесида жойлашган кўп қаватли уй олдида тўхтаб турган “Matiz” русумли автомашина ичида ўтирган вояга етмаган Р.А.га ўзларини таништириб, ўзини шубхали тутгани боис уни ёни ва автомашинаси холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автомашина салонидан 1 дона пичоққа ёпиштирилган гашиш гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech