19 Март 2022 йил 498

Қўқон шаҳрида ёнида гашиш гиёҳвандлик моддаси сақлаган шахс аниқланди

Қўқон шаҳар.13 март куни шаҳар ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Пўстиндўз кўчасида М.А.нинг ёни кўздан кечирилганда кийимини чап чўнтагидан 1 донна ўткир ҳидли “гашиш” гиёҳвандлик моддаси сақлаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech