Қўқон шаҳрида автомашиналар ювиш шохобчаси олдида қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қўқон шаҳри. 25 июнь куни М.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 22 июнь куни номаълум шахс Абадиёт кўчасида жойлашган автомашиналар ювиш шохобчаси олдида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нарҳи 2.500.000 сўм велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати