Қўқон шаҳрида аёлнинг телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
5 ноябрь куни Учкўприк тумани, Чорбоғ қишлоғида яшовчи Н.Г исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни соат 13:00 ларда номаълум шахс унинг эгнидаги жемферининг чўнтагидан нарҳи 3.890.000 сўмлик “SAMSUNG A-32” русумли уяли телефон аппаратини киссавурлик йўли билан яширин равишда талон-торож қилганини ва ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.У содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати