30 Октябр 2025 йил 298

Фарғона давлат техника университетида “Генерал ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди

Учрашувда Президентимиз раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сунъий интеллект технологияларини давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва ҳудудларда жадал жорий этиш бўйича берилган топшириқлар ҳамда тегишли Фармонида белгиланган вазифалар ёшларга етказилди. 

Генерал-майор Азизбек Икрамов вилоятда жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашишда сунъий интеллект технологиялари аҳамияти, жиноятлар сабаб ва шароитларини таҳлил қилиш, прогнозлаш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишдаги самараси бўйича маълумот берди.

Шунингдек, талабаларни Фарғона вилояти ИИБ Тезкор бошқарув марказининг янги маъмурий биносига таклиф қилди. У ердаги робототехника тизимидан тадқиқот ишларида фойдаланиш имкониятлари тушунтирилди.

Бу каби учрашувлар мунтазам давом этади. 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech