Ҳудудий ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди
Маълумки, 2023 йил 20 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида” ги Фармони эълон қилинди.
Эндиликда мазкур фармон ижросини таъминлаш, афв этилган 67 нафар шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишлари ва жамиятда муносиб ўрин топишлари уларга кўмак бериш устувор вазифа ҳисобланади.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида тузилган ҳудудий ишчи гуруҳининг йиғилишида масалага даҳлдор бошқарма ва ташкилотларнинг мутасадди раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Фаррух Ўсаров сўз олиб, ишчи гуруҳи аъзоларига авф этилган фуқаролар билан манзилли иш олиб бориш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Ҳамкорликда бажариладиган муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.