3 Июн 2022 йил 265

Учкўприк ва Данғара туманларида қидирувдаги шахслар қўлга олинди

31 май куни Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Т.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Данғара тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари тергов бўлинмаси ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Данғара тумани

ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.М.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!
Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech