Учкўприк туманида ижтимоий тармоқ орқали фуқаронинг пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Учкўприк тумани. Д.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 26 апрель куни номаълум шахс “Телеграмм” ижтимоий тармоғи орқали танишиб, унга тегишли банк томонидан имтиёзли кредит ажратилади номли ҳавола юбориб, шу йўл орқали ишончига кириб, пластик картаси ҳисобида бўлган 2.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.Қ содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати