17 Август 2021 йил 382

Учкўприк туманида чойхонадан қаровсиз қолдирилган уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 14 июль куни фуқаро Т.Д ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 июль куни номаълум шахс Фидокорлар кўчасида жойлашган чойхонадаги стол устида қаровсиз қолдирилган нархи 800.000 сўмлик “Samsung” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech