11 Май 2022 йил 466

Учкўприкда уч талончи қўлга олинди

Учкўприк туманида 4 май куни соат 21:30 ларда 19 ёшли П.М, 22 ёшли Э.Б ва 22 ёшли Қ.Х.лари бир гуруҳ бўлиб, Олтин водий МФЙ ҳудудида 19 ёшли Э.Д.ни қўлида бўлган нархи 3.600.000 сўмлик “РедМИ 8” русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, ҳодиса жойидан яширинишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан П.М, Э.Б ва Қ.Х.ларга Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланишган.

Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech