9 Сентябр 2022 йил 409

Учкўприк ва Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари қидирувдаги шахсни қўлга олишди

Учкўприк тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.А.ни қўлга олишди.

Шунингдек, Бувайда тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган А.З.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech