7 Декабр 2021 йил 516

Учкўприк туманида яшаш хонадонида «оғу» сақлаётган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 27 ноябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Султонобод қишлоғида яшовчи Й.И.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида «марихуана» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech