30 Декабр 2022 йил 374

Учкўприк туманида хонадондан марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

Учкўприк тумани. 2022 йилнинг 28 декабрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Анхорбўйи маҳалла ҳудудида яшовчи Т.Ю.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ошхонасидаги шкафда марихуанна гиёҳвандлик моддаси ўхшаш моддаларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech