9 Январ 2023 йил 545

Учкўприк туманида хонадонида “оғу” сақлаган шахс фош бўлди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 03 январь куни туман ИИБ ва ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Буйрак маҳалла ҳудудида яшовчи Н.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда яшаш хонадонидаги шкафида 1 дона 1 литр банкада марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech