21 Декабр 2021 йил
482
Учкўприк туманида хонадондан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
23 октябрь куни «Қоракўл» МФЙ ҳудудида яшовчи М.З. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 октябрь кунидан 18 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 1.100.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Х.Э. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати