3 Феврал 2023 йил 500

Учкўприк туманида хонадондан 5.000.000 сўм пулларни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк туман. Катта Қўштепа қишлоғида яшовчи Қ.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 06 декабрь номаълум шахс унинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида бўлган жами 5.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган А.О содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech