Учкўприк туманида велосипедни ўғирлаган шахс қўлга тушди
Учкўприк тумани. 04 октябрь куни фуқаро О.Ш ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 октябрь куни номаълум шахс ошхона ҳовлисини орқа томонида қаровсиз қолдирган 1.500.000 сўмлик велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.Ш содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати