22 Март 2023 йил 403

Учкўприк туманида темир маҳсулотларини олиб беришни баҳона қилиб пулларни қўлга киритган шахс аниқланди

Учкўприк тумани.Фуқаро Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 07 ноябрь куни номаълум шахс ишончига кириб, унга 100 тонна темир маҳсулотлари олиб беришлигини айтиб, олдиндан 5.000.000 сўм миқдорида пул маблағларини аванс сифатида олиб, темир маҳсулотларини етказиб бермай фирибгарлик йўли билан пулларни қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.Д содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech