19 Май 2022 йил
385
Учкўприк туманида темир ҳавозаларни ижарага олиб, сотиб юборган шахслар жавобгарликка тортилди
Учкўприк тумани.7 май куни Р.С., А.Ш., Р.Ж. ва Х.М.лар бир гуруҳ бўлган ҳолда М.Т.ни ишончига кириб, вақтинча ишлатиб қайтариш шарти билан жами нархи 15.000.000 сўмлик темир лесаларини ижарага олишиб, темир лесаларини бошқа шахсга сотиб юборишиб фирибгарлик йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати