27 Май 2023 йил 395

Учкўприк туманида телеграм орқали 5.000.000 сўм пулларни қўлга киритган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. Н.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 20 апрель куни номаълум шахс интернет ижтимоий тармоғининг “Telegramm” месенжери орқали у билан танишиб, унга тегишли банкдан фоизсиз кредит ажратилмоқда номли сохта ҳавола жўнатиб, уни ишонтириб, шу орқали пластик картасининг хос рақамини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 5.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ж.Қ содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech