16 Май 2022 йил 417

Учкўприк туманида танишидан лимон меваларини сотиб олиб пулларини бермаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Учкўприк тумани.2021 йилнинг 28 май куни Р.А таниши Ю.Н.нинг ишончига кириб, 1 тонна 204. кг лимон меваларини 16.200.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини икки кун муддатда олиб келиб беришини ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан меваларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech