6 Январ 2023 йил 613

Учкўприк туманида “Spark” русумли автомашинани олиб қочган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 03 январь куни Р.М Олмурод қишлоғида жойлашган зиёратгоҳи олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган Ж.Ж.нинг қора рангли “Spark” русумли автомашинасини олиб қочиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.М содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йил йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech