Учкўприк туманида пластик карта хос рақамини бегона шахсга берган аёл пулларидан айрилди
Учкўприк тумани. 25 июнь куни Р.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс билан телеграм ижтимоий тармоғи орқали танишиб, савоб тариқасида пул ўтказиб беришини айтиб, пластик карта коди ва хос рақамини олиб, ишончини суистеъмол қилиш орқали пластик картаси ҳисобида бўлган 689.000 сўм пулларини бошқа пластик карта ҳисобига ўтказиш орқали қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.Ш содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати