1 Март 2022 йил 403

Учкўприк туманида омборхонасида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани.2022 йилнинг 20 февраль куни Учкўприк тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Тожик МФЙ ҳудудида яшовчи А.Д.ни яшаш хонадони кўздан кечирилганда омборхонасида ўткир хидли “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech