8 Феврал 2023 йил
599
Учкўприк туманида “оғу” сақлаган шахс қўлга тушди
Учкўприк тумани.2023 йилнинг 04 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тепақўрғон маҳалла ҳудудида яшовчи Ҳ.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон ётоқхонасида “марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати