30 Январ 2023 йил 386

Учкўприк туманида нонвойхонада ўғирлик содир қилган шахс фош бўлди

Учкўприк тумани. Ю.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 19 январь куни номаълум шахс Саланг қишлоғида жойлашган нонвойхонасига эшиги очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилганидан фойдаланиб, у ерда бўлган бир қоп ун маҳсулоти ва стол устида турган 1.000.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ғ.Р содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech