Учкўприк туманида “Nexia” русумли автомашина салонидан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
Учкўприк тумани. 2021 йилнинг 26 июнь куни фуқаро А.А ИИБга мурожаат қилиб, унда шу куни номаълум шахс Янги қишлоқ МФЙ ҳудудида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган “Nexia” русумли автомашинаси салонидан 1.270.000 сўм пулларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни И.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати