Учкўприк туманида “Москвич 412” русумли автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган аёл аниқланди
Учкўприк тумани. 22 сентябрь куни фуқаро Т.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 17 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадони олдида турган “Москвич 412” русумли автомашина салонида қаровсиз қолган 1.000.000 сўмлик “Samsung А-10” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Т.М исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати