27 Май 2022 йил 512

Учкўприк туманида “кўкнори хашаги” сақлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани.18 май куни туман ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта Қоракўл МФЙ ҳудудида яшовчи С.З исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадони омборхонасида қора рангли полиетилэн пакетга солинган ҳолда “кўкнори хашаги” сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech