Учкўприк туманида кабель ўғриси аниқланди
Учкўприк тумани. Фуқаро С.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 май куни номаълум шахс Қўқонбой қишлоғида жойлашган дала ҳовлисида бўлган жами нархи 3.000.000 сўмлик кабелларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни У.Ф содир этганлиги аниқланиб, ундан кабеллар далилий ашё тариқасида олиниб процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати