22 Феврал 2023 йил 532

Учкўприк туманида “гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сақлаган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 17 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янгиобод маҳалла ҳудудида яшовчи А.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонидаги савдо дўконида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаётганлиги маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech