13 Декабр 2021 йил 397

Учкўприк туманида иссиқхона қуриб беришни ваъда қилиб, фуқарони пулларини алдаб қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди

Учкўприк тумани. 01 декабрь куни Х.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг сентябрь ойида номаълум шахс ишончига кириб, 14.500.000 сўм пуллар эвазига иссиқхона қуриб беришини айтиб, пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан пулларни қўлга киритганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ж.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech