11 Сентябр 2021 йил 397

Учкўприк туманида фуқарога банкдан истеъмол кредит чиқариб беришини айтиб, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Учкўприк тумани. 2021 йилнинг январь ойида М.Н Н.У.нинг ишончига кириб, тегишли банкдан истеъмол кредит чиқариб беришини айтиб, сохта кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, номига 16.600.000 сўм кредит маблағларини чиқартириб, алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech