10 Феврал 2022 йил 397

Учкўприк туманида эшик ясаб беришини айтиб, фуқарони 400 АҚШ долларига чув туширган шахс қўлга олинди  

Учкўприк тумани. 8 февраль куни фуқаро Ш.Т ИИБ га мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг октябрь ойида номаълум шахс унинг ишончига кириб, 400 АҚШ доллари эвазига 9 дона эшик ясаб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу жиноятни Учкўприк туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибида ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

 

Text to speech