Учкўприк туманида аёл ўғирликка қўл урди
Учкўприк тумани. 06 сентябрь куни Мирзахўжа МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Э.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 02 сентябрь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон айвонида бўлган нарҳи 2.700.000 сўмлик “VIVO Y-20” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини мацълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Д. исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати