24 Январ 2022 йил 406

Учкўприк туманида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига ўғирликка тушган шахслар қўлга тушди

 

Учкўприк тумани. 04 январь куни А.З ИИБга мурожаат қилиб, унда 03 январь куни соат 17:30 дан 04 январь куни соат 08:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Қақир қишлоғи ҳудудида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига ғайриқонуний равишда кириб, устахонада бўлган умумий нархи 3.320.000 сўмлик автомашина эҳтиёт қисмларини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни З.О ва И.А.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech