Учкўприк туманида автомашина салонидан уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Учкўприк тумани. 21 октябрь куни фуқаро Қ.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 11 октябрь кунидан 12 октябрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Қўқонбой қишлоғидаги хонадони олдида қаровсиз қолдирилган “Lasetti” русумли автомашинаси салонидан нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung А5” русумли уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Х исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати