10 Октябр 2022 йил 467

Учкўприк туманида 7.000.000 сўмлик бир бош қорамолни ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Учкўприк тумани. С.Ф ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 октябрь куни номаълум шахс Гулистон қишлоғи ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолган нархи 7.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни К.Ш, М.Х, ва М.С.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech