16 Июн 2023 йил 457

Учкўприк туманида 60 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаган шахс фош бўлди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 07 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ҳодимлари билан ҳамкорликда ўтказилган “Қорадори-2023” тадбири давомида, Сариққўрғон маҳалла ҳудудида А.Ҳ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 60 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech