17 Январ 2023 йил 490

Учкўприк туманида 5.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Учкўприк тумани. Янгиобод маҳалла ҳудудида яшовчи фуқаро Т.Н ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 16 декабрь кунидан 17 декабрь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадонидан 5.000.000 сўмлик тилла-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Ю.У содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech