2 Май 2023 йил 393

Учкўприк туманида 27 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Учкўприк тумани. 2023 йилнинг 19 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Фаровон маҳалла ҳудудида Н.Н.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 27 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аникланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech