22 Март 2023 йил 381

Учкўприк туманида 15.000.000 сўмлик сув насос аппаратини ўғирлаган шахслар қўлга тушди

Учкўприк тумани. Фуқаро Й.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 09 март кунидан 11 март кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Сариқўрғон маҳалла ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида қаровсиз қолдирилган нархи 15.000.000 сўмлик сув насос аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А ва Т.Ш.лар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech