7 Март 2023 йил 366

Учкўприк туманида 2 бош қорамолни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Учкўприк тумани. Х.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 10 январь кунидан 11 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб молхонасида бўлган 2 бош нархи 10.000.000 сўмлик қора молларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech