Учкўприк тумани ҳудудида тунги тадбирлар ўтказилмоқда
Учкўприк тумани ҳудудида тунги вақтда тезкор-криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган тадбирларда бемақсад юрган 41 та шахслар аниқланиб, ушбу фуқароларни шахсига ойдинлик киритилди.Улар томонидан хуқуқбузарлик ва жиноят содир этмасликлари тўғрисида расман огоҳлантирилди.
Туман маркази ва бошқа маъмурий ҳудудларда мавжуд бўлган жоме масжидларда таробех намозига келган фуқароларнинг хавсизлиги таъминланиб, жамоат тартиби сақланди. .
Профилактик тадбир давомида, тунги хизматга бириктирилган туман ИИБ ходимлари томонидан тунги вақтларда ўз фаолиятини юритиб келаётган одамлар гавжум тўпланадиган жойлар, ошхоналар, чойхоналар, шашлик марказлари, тунгги клублар текширилиб беркитиш чоралари кўрилиши билан бир қаторда келгусида соат 22:00 гача фаолият кўрсатиб сўнг беркитиш чоралари кўрилиши зарурлиги бўйича ҳам огоҳлантириб ўтилди.
Шунингдек тунги хизмат давомида ҳудудларда Пробация хизмати назоратида турувчи Озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган шахслар текширилиб, суд томонидан белгилаб берилган чекловларга риоя қилиши текширилди.