10 Январ 2023 йил 309

Уч авлод учрашуви ўтказилди

Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси ҳамда Фахрийлар кенгаши томонидан Ватанпаварлик ойлиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жойларда уч авлод учрашувлари ўтказилмоқда.

1-Минтақавий ҳудудга қарашли Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти, Фахрийлар кенгаши аъзолари, тажрибали ва ёш ходимлар, ИИВ Фарғона академик лицейи ўқувчилари, халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисм хизматчилари иштирок этишди.

Учрашувда Фарғона вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов иштирок этиб, узоқ йиллар ички ишлар органларида хизмат қилиб, ҳозирда нафақага чиққан фахрийларнинг тажрибаси, ўгит ва маслаҳатлари ёшлар учун ибрат мактаби эканлигини таъкилади.

Шунингдек, тадбирда соҳага меҳнати сингган фахрийлар сўзга чиқиб, ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар. Она-Ватанга муҳаббат, танлаган касбига садоқат, ҳалоллик тушунчалари ҳақида маслаҳатлар беришди. Жумладан, истеъфодаги полковниклар Улуғбек Охунов, Дадақўзи Рўзиев, Иброҳим Исмоилов, истеъфодаги подполковник Араббой Усмоновлар ўзлари ишлаган давр хотиралари, машаққатли хизмат фаолияти, эришган ютуқлари ҳақида ёшларга сўзлаб бердилар.

Шунингдек, ёш ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ҳам сўзга чиқишди. Улар айтилган ўгит ва маслаҳатлар учун устозларга самимий миннатдорчилик билдириб, муносиб издош бўлишга ваъда бердилар.

Тадбир якунида фаол ёшлар ва фахрий устозларга вилоят ички ишлар бошқармасининг эсдалик совғалари топширилди.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech