Туркия давлатига ишга жўнатишни ваъда қилиб алдов йўли билан фуқаронинг пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Фарғона шаҳри. 23 ноябрь куни фуқаро Т.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг январь ойида номаълум шахс ишончига кириб, 220 АҚШ доллари эвазига Туркия давлатига ишга юборишини айтиб, пулни олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Ж содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати