Қўштепа тумани ИИБ ходимларини тунги хизмат фаолияти юзасидан
Тунги хизмат 8 та маъмурий ҳудудга бўлинган бўлиб, туман ИИБ раҳбарияти томонидан хизмат олди йўриқномаси ўтказилиб, ҳудудларда жиноятчиликни барвақт олдини олиш, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, аҳоли хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий вазиятни барқарорлигини таъминлаш борасида кўрсатмалар берилди.
Хизматга жалб қилинган ходимлар томонидан
туман ЖИБ суди томонидан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этиб ҳозирда маъмурий
назорат остида турган 18 нафар шахслар ва туман ИИБ пробация ҳисобида
озодликдан чеклаш жазоси тайинланган 15 нафар фуқаролар яшаш хонадонига бориб
текширилди. Қўштепа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан тунги хизматда
МЖтКнинг тегишли моддалари билан 12 нафар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган
фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Тунги хизмат
пайтида тунги пайтда бемақсад юрган 24 нафар шахсларнинг шахси аниқланиб,
профилактик суҳбат ўтказилди.Ҳудудлардаги мавжуд савдо дўконлари, чойхона,
ошхоналарни ўз вақтида ёпилишини таъминланди.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати