20 Феврал 2020 йил
1191
Тунги ўғрилар аниқланиб ушланди.
Қўқон. 2020 йилнинг 13 февраль куни соат тахминан 01:00 ларда фуқаро А.А., таниши С.А., билан ўзаро жиноий тил бириктириб, Қўқон шаҳар Навбаҳор кўчасидаги савдо комплекси ҳудудида жойлашган фуқаро И.М.,га тегишли заргарлик буюмлари савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, дўкон ичида бўлган жами 10.800.000 сўмлик тилло тақинчоқлар, нақд пуллар ва телефон аппаратлари эҳтиёт қисмларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.А., ва С.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати